Пауло Коста Хамзат Чимаев билан жанг қилиши учун шартларини маълум қилди

UFC ўрта вазн тоифаси вакили бразилиялик Пауло Коста (14-2) Абу-Дабида Хамзат Чимаев(12-0)билан жанг қилиши учун шартлар қўймоқда.
\"Хамзат Чимаев билан жанг бўлади, деб ўйлайман. Назаримда улар октябрда Абу-Дабида жанг қилишмоқчи. Аммо мен учун ярим йил кутиш муаммо... Уларнинг олдинроқ ўтказиш нияти йўқ, чунки катта жанглар Абу-Даби учун керак. Унга қадар эса менга жанг ташкил қилиб беришларини хоҳлайман. Масалан, июнда ёки бу танаффус учун менга тўлов қилишсин\"- деди Коста.
Эслатиб ўтамиз, Коста сўнги жангини \"UFC 278\" турнирида ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













