Америка Кубоги–2016. Бразилия термаси Перуга мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди


Америка Кубоги–2016 мусобақасининг “В” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бразилия ва Перу ўртасидаги учрашув якунланди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, перуликлар фойдасига ҳал бўлди. Бу ҳақда \"Fut.uz\" хабар берди.
Учрашувдаги ягона голни 75 дақиқада Перу аъзоси Руидиас киритди.
Айнан шу гол эвазига Перу 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва чорак финалга чиқди. Бразилия учун эса мусобақа ўз поёнига етди.
Америка Кубоги–2016. “В” гуруҳи, 2-тур
Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Руидиас.
Бразилия – Алиссон, Миранда, Филипе Луис, Дани Алвес, Жил, Элиас, Ренато Аугусто, Лукас Лима, Виллиан, Коутиньо, Габриэл (Халк, 72).
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Корсо, Родригес, Вильчес, Бальбин (Йотун, 46), Куэва (Тапия, 90), Флорес (Руидиас, 64), Герреро, Поло.
Огоҳлантиришлар: Лукас Лима (72), Ренато Аугусто (88), Йотун (90).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













