Қирғизистон президенти Садир Жапаров ФИФА президенти билан футбол ўйнади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ФИФА президенти билан футбол ўйнади

Шу кунларда ФИФА президенти Жанни Инфантино Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётгани ҳақида аввал хабар берилганди. 

Кеча, 5 май куни ФИФА раҳбари Қирғизистонда бўлиб, у ерда мамлакат президенти Садир Жапаров билан футбол ўйнади, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ФИФА президенти билан футбол ўйнади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ФИФА президенти билан футбол ўйнади

ФИФА жамоаси таркибида ташкилот ходимлари, шунингдек, Франция терма жамоаси таркибида 1998 йилги жаҳон чемпиони ва 2000 йилги Европа чемпиони Юрий Дёркаефф ўйнади. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси аъзолари ва маъмурият вакиллари президент жамоасида ўйнашди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ФИФА президенти билан футбол ўйнади

Учрашувда Садир Жапаров жамоаси ғалаба қозонди. Ўйин якунида Жанни Инфантино Садир Жапаровга махсус футбол формасини тақдим этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.