“Реал” Родригонинг дубли эвазига 20-бор Испания Кубоги соҳибига айланди

“Реал” Родригонинг дубли эвазига 20-бор Испания Кубоги соҳибига айланди

Футбол бўйича Испания Кубоги финалида “Реал” 6 май, шанба куни “Осасуна”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Родриго мадридликларнинг дастлабки голига муаллифлик қилди. 58-дақиқада эса Лукас Торро мувозанатни тиклади. 70-дақиқада Родриго дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари 2022/23 йилги мавсум Испания Кубоги ғолибига айланди. Қайд этиб ўтиш жоиз “қаймоқранглилар” 2014 йилдан буён илк бор Кубокда ғалаба қозонмоқда.


Испания Кубоги

Финал

6 май, шанба

“Реал” – “Осасуна” 2:1

Голлар: 1:0 – 2 Родриго, 1:1 – 58 Торро, 2:1 – 70 Родриго.

“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Камавинга, Кроос (Модрич, 82), Вальверде, Тчуамени (Рюдигер, 69), Винисиус Жуниор, Родриго (Асенсио, 89), Бензема.

“Осасуна”: Эррера, Аридане, Давид Гарсия, Хуан Крус, Пеня (Рубен Гарсия, 75), Мойсес Гомес (Кике Гарсия, 86), Торро (Ибанес, 86), Орос, Монкайола, Эз Абде (Барха, 75), Будимир (Чими Авила, 70).

Огоҳлантиришлар: Монкайола (21), Давид Гарсия (37), Милитао (41), Винисиус Жуниор (45), Камавинга (75), Барха (83), Вальверде. (90).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.