Мужибилло Турсунов Россиялик боксчига ютқазиб қўйди

Мужибилло Турсунов Россиялик боксчига ютқазиб қўйди

Тошкентдаги \"Ҳумо арена\"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мужибилло Турсунов -60 кг вазн тоифасида россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.

Биринчи раунд Шумков фойдасига - 4:1.

Иккинчи раундда Мужибилло устунликка эришди - 0:5.

Учинчи раундда ҳакамлар россиялик боксчининг устунлигини қайд этишди -4:1. Мужибилло очколар ҳисобига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.