Ҳимоячи Абдуқодир Хусанов миллий терма йиғинига чақирилди, у CAFA мусобақасида иштирок этади

Хабарингиз бор Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.
Эртага Равшан Ҳайдаров терма жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келади. Олган маълумотларимизга қараганда, ушбу терма билан Аргентинадаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳимоячи Абдуқодир Хусанов миллий жамоа йиғинларига бориб қўшилади.
Футболчи миллий терма жамоамиздан чақирув олган ва у 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган CAFA мусобақасида иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













