Хави энг зўр футболчи кимлигини ва уни “Барса”да кўришни орзу қилишини айтди

Хави энг зўр футболчи кимлигини ва уни “Барса”да кўришни орзу қилишини айтди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўзи шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри Санти Касорла эканини таъкидлади.

- Мен Санти Касорлани “Барселона” таркибида кўришни орзу қиламан. У мен шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри. Бунақа ўйинчиларнинг қадри жуда баланд.

Замонавий футболдаги ўйинчилар орасида Касорланинг истеъдодига тенг келадигани умуман йўқ, - деди Хави Эрнандес.

Эслатиб ўтамиз, Санти Касорла Хави Эрнандес Қатар чемпионатида “Ас-Садд”ни бошқарганида унинг қўл остида ўйнаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.