Энди Туркия Суперлигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчи легионер ҳисобланмайди

Туркия Суперлигаси регламентида легионерлар билан боғлиқ ўзгариш юз берди.
Манбанинг хабар беришича, 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон фуқароси бўлган максимал бир нафардан футболчи турк клублари таркибида тўп тепган тақдирда легионер ҳисобланмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров айни дамда Туркиянинг \"Фотиҳ Карагюмрук\" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













