Суперлига. Бугун "Насаф" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади, "Олимпик" эса "Сурхон"ни қабул қилади!

Бугун Суперлигада 8-тур қолдирилган ўйинлари давом эттирилади. \"Нефтчи\" Фарғонада \"Насаф\"ни қабул қилади. Учрашув старти соат 20:00 га белгиланган. Ўйинни \"Спорт\" телеканали орқали жонли эфирга узатиш режалаштирилган.
Яна бир ўйин Тошкентда бўлиб ўтади. Унда мезбон \"Олимпик\" жамоаси Термизнинг \"Сурхон\" клубини қабул қилади. Мазкур баҳс ҳам соат 20:00 да бошланади. Ушбу ўйинни \"Спорт 2\" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













