Тошкентда волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Марказий Осиё чемпионатида волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган спортчилар миллий терма жамоалари қатнашмоқда. 14 июль куни ўртасида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати

ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси мезбонлик қилаётган мусобақанинг очилиш маросимида Волейбол федерацияси, Марказий Осиё волейбол ассоциацияси раҳбарлари ҳамда вазирлик ва идора вакиллари, шунингдек спорт жамоатчилиги иштирок этди.

\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати
\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати

Мусобақада Покистон, Қозоғистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари таркибидаги 156 нафар ёш волейболчи ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Тантанали очилиш маросимида меҳмонларга чемпионат иштирокчилари таништирилиб, ташкилотчи ва Марказий Осиё волейбол ассоциацияси раҳбарлари сўз олиб жамоаларга омад тилашди.

\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати
\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати

Марказий Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-30 июль кунлари U-16 ёшгача бўлган эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида биринчи бор ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди. Ушбу мусобақа ҳам “ЖАР” спорт мажмуасида ўтказилади. Осиё чемпионатида қитъанинг 20 та давлат терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.

\"\"
Фото: ИИВ матбуот хизмати
\"\"
Фото: ЎзА
\"\"
Фото: ЎзА

Ўғил ва қиз болалар ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионати баҳслари 19 июль санасида ниҳоясига етади. 20-30 июль кунлари эса 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. 

\"\"
Фото: ЎзА
\"\"
Фото: ЎзА
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.