Ўртоқлик учрашуви. Жаба Жигаурининг дубли "Насаф"га "Истиқлол" устидан ғалаба келтирди

Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви доирасида \"Насаф\" Тожикистоннинг \"Истиқлол\" клубига қарши майдонга чиқди. Ушбу беллашувда \"аждарлар\" ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккала голга ҳам яқинда таркибга қўшилган легионер Жигаури муаллифлик қилди. У олдинроқ \"Машъал\" ва \"Шўртан\"га қарши назорат учрашувларида ҳам гол уришга муваффақ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, танаффусдан сўнг \"аждарлар\" Суперлига 14-турини сафарда ўтказади. Унда қаршиликларга \"Андижон\" клуби рақиблик қилади. Беллашув 28 июль соат 20:00 да старт олади.
\"Насаф\" – \"Истиқлол\" 2:0
Голлар: Жаба Жигаури 52\', 62\'
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













