Саудия Арабистони. Роналдусиз ўйнаган "Ал Насср" Жеррард клубига мағлуб бўлди

Саудия Арабистони чемпионатининг илк туридан ўрин олган \"Ал-Иттифоқ\" - \"Ан-Наср\" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Мане 4-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Квайсон имкониятларни тенглаштириб қўйди. Орадан кўп ўтмай Дембеле ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, \"Ал-Иттифоқ\" турнир жадвалида 5-ўринга чиқиб олди. \"Ан-Наср\" эса 12-поғонадан жой олди.
\"Ал Иттифоқ\" – \"Ал Насср\" 2:1
Голлар: 0:1 – 4 Мане, 1:1 – 47 Квайсон, 2:1 – 53 Дембеле.
\"Ал Иттифоқ\" – Пауло Виктор, Муҳаммад (Юсуф, 72), Тиссеран, Хендри, Ал Ҳатиб, Хендерсон (Оздемир, 88), Хазази (Маҳзари, 72), Ал Гамди (Витиньо, 46), Квайсон, Дембеле (Ал Гамди, 85).
\"Ал Насср\" – Ал Акиди, Бушаль (Салули, 90), Ал Фатиль, Али, Конан, Алилави (Ал Ганнам, 46), Ал Сулайҳим (Ал Нажи, 65), Ал Ҳайбари, Ал Ҳассан (Адам, 71), Мане, Гариб (Яҳё, 71).













