Лазизбек Мулложоновнинг рақиби Баҳодир Жалоловни нокаутга учратган (видео)

Лазизбек Мулложоновнинг рақиби Баҳодир Жалоловни нокаутга учратган (видео)

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жанглар олиб бораётган ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов (3-0, 3КО) 26 август куни қозоғистонлик Нурсултан Аманжоловга (5-0, 5КО) қарши жанг қилади.

Усик ва Дубоис жанги оқшомидан ўрин олган ушбу баҳс кўпчилик учун принципиал қарама қаршилик ҳисобланади.

Аманжолов аслида Ўзбекистонда таваллуд топган ва кейинчалик Қозоғистонга кўчиб кетган. У 2011 йил ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Баҳодир Жалоловни нокаутга учратган.

Қолаверса, Аманжолов машҳур проф боксчилар - Энтони Жошуа ва Александр Усикнинг спарринг рақиби ҳамдир.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.