"Ал Насср" сўнгги дақиқаларда камбэк қилиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди

Осиё чемпионлар лигаси сўнгги саралаш босқичи доирасида \"Ан-Наср\" ва \"Шабаб Ал-Аҳли\" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда саудияликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
\"Ан-Наср\" сафида Талиска (дубль), Ал-Ғаннам ва Брозович голлар муаллифи бўлди. \"Шабаб Ал-Аҳли\"дан Ал-Ғассани дубль муаллифи бўлди.
Шу тариқа, Риёд клуби ғарбий минтақада ОЧЛ гуруҳ босқич йўлланмасига эга чиқди.
\"Ал Наср\" - \"Шабаб Ал Аҳли\" 4:2
Голлар: Андерсон Талиска (11, 90+5), Султон ал-Ганам (88), Марцело Брозович (90+6) - Яҳё ал-Гассани (18, 46).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













