Баҳодир Жалолов Усик ва Жошуага қарши жангга тайёрлигини маълум қилди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онориоде Эҳвериэмега жангда ғалаба қозониб, профессионал боксдаги 13-ғалабасини нишонлади.
Жангдан сўнг Баҳодир промоутери Боб Арумга (Top Rank) мурожаат қилди.
“Вақтнинг, рақибнинг фарқи йўқ. Усикми, Жошуами, исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман”, — деди Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бугун янги промоутери Боб Арум (Top Rank) бошчилигида илк жангини ўтказди ва нигериялик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди. У рақибларининг барчасини муддатидан олдин мағлуб этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













