Гейджи: "У мен билан жанг қилиш учун қайтиб келади деб ўйламайман"

Гейджи: "У мен билан жанг қилиш учун қайтиб келади деб ўйламайман"

BMF камари соҳиби Жастин Гейджи Масвидаль билан жанг қилмоқчи эмас.

\"Қизиқарли туюлиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қайтиб келмайди. Унинг ҳозирги вазни 110 кг га яқин. Мен енгил вазн тоифасида жанг қиламан ва Хорхе бундай тоифада асло октагонга чиқмайди\", - деди Жастин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Масвидаль UFC 244 мусобақаси доирасида Нейт Диазни мағлуб этиб, BMF камарини қўлга киритган эди. Кейинчалик, у фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Гейджи эса, шу йил ёзда Дастин Порьени нокаутга учратиб, мазкур камарнинг янги эгасига айланганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.