Ризо Инояти: "Осиё ўйинларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имкон берамиз"

Ризо Инояти: "Осиё ўйинларида ўйин амалиёти кам футболчиларга имкон берамиз"

U-23 Осиё кубоги саралашининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ризо Инояти матбуот анжуманида иштирок этиб бугунги ўйин ҳақида қуйидагиларни айтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Рақиб кўп имкониятлардан фойдаланди. Режаларимизнинг баъзилари ўхшади, баъзилари ўхшамади.

- Бугун жамоа дурангга рози бўлиб ўйнагандек таассурот қолдирди...

- Бугунги дуранг иккала жамоа учун ҳам яхши бўларди. Афсуски, бугун рақиб жамоа устун келди.

- Осиё ўйинлари учун тайёргарлик қандай кечади?

- Осиё ўйинларида ўйин амалиёти камроқ тақдим этилган ўйинчиларга имконият бермоқчимиз. Шуннигдек, ушбу таркибга киритилмаган бошқа ўйинчиларга ҳам имкон берамиз. Хитойга максимал тайёргарлик билан борамиз.

- Осиё ўйинларида 23 ёшдан катта бўлган уч нафар футболчи чақириш имкониятингиз бор. Бундан фойдаланасизми?

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бизда шундай имконият бор. Бироқ Эрон чемпионатидаги тиғиз тақвим сабабли 23 ёшдан катта футболчилардан иккитасини таркибга чақирамиз.

- Шогирдларингиз иккинчи қаватда яхши ўйнади, шунга қарамай, мағлубиятга учради...

- Бу футбол. Барча режаларимиз амалга ошмади. Барча максимал формада майдонга тушганди. Аммо кўрсатмаларни тўлиқ бажара олишмади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.