Мэнни Пакьяо декабрда Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги бўлишини маълум қилди

Мэнни Пакьяо декабрда Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги бўлишини маълум қилди

Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Флойд Мейвезерга қарши реванш жанги бўлиши ҳақида гапирди.

Декабрь ойида Японияда кўргазмали жанг бўлади. Флойд билан бунинг устида ишлаяпмиз. Агар у хоҳласа, профессионал жанг ўтказишимиз мумкин. Музокаралар якунида барчаси аниқ бўлади.

Конор Макгрегорга қарши жанг? Менимча, у энди рингда жанг қилмаса керак”, — дейди Пакяо.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Мейвезер ҳакамлар қарорига кўра (116-112, 116-112, 118-110) Менни устидан ғалаба қозонганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.