"Пахтакор" эртага ютса, чемпион бўлади. "Қизилқум" ўтиш ўйинида қатнашади (турнир жадвали)

"Пахтакор" эртага ютса, чемпион бўлади. "Қизилқум" ўтиш ўйинида қатнашади (турнир жадвали)

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган \"Бунёдкор\" - \"Металлург\", \"Нефтчи\" - \"Қизилқум\" ва \"Насаф\" - \"Сўғдиёна\" баҳслари якунланди.

\"Бунёдкор\" ва \"Металлург\" ўртасидаги ўйинда 1:0 ҳисобида \"қалдирғочлар\" ғалаба қозонган бўлса, \"Нефтчи\" ўз уйида \"Қизилқум\"ни 1:0 ҳисобида таслим этди. Шунингдек, \"Насаф\" Қаршида \"Сўғдиёна\" билан муроса кўчасини танлади - 0:0.

Ушбу ўйинлардан сўнг Суперлига турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

"Пахтакор" эртага ютса, чемпион бўлади. "Қизилқум" ўтиш ўйинида қатнашади (турнир жадвали)

Шу тариқа, эртага \"Пахтакор\" Тошкентда \"Сурхон\"дан устун келса (3 очко олса), чемпионат якунига 1 тур қолганида муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилади. Қолаверса, 22 очко тўплаган \"Қизилқум\" сўнгги турдаги натижадан қатъий назар ўз ўрнида қоладиган бўлди. Бу шуни англатадики, навоийликлар Суперлига ўйинлари тугагач, 6 декабрь санасида \"Қўқон-1912\" жамоаси билан Суперлига йўлланмаси учун куч синашади.

"Пахтакор" эртага ютса, чемпион бўлади. "Қизилқум" ўтиш ўйинида қатнашади (турнир жадвали)

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.