Терма жамоаларнинг "Осиё кубоги-2023"да ғалаба қозониш имкониятлари тахмин қилинди

Терма жамоаларнинг "Осиё кубоги-2023"да ғалаба қозониш имкониятлари тахмин қилинди

\"Footy Rankings\" портали январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасида ғолиб чиқишга даъвогар мамлакатларнинг имкониятларини чамалади.

Энг юқори имконият Японияга берилган бўлса (36,4%), кейинги ўринлар Эрон, Австралия ва Жанубий Кореяга берилди. Ўзбекистон эса 4,4 фоиз имконият билан 6-поғонага жойлаштирилди.

Япония — 36,4%
Эрон — 17,6%
Австралия — 14,8%
Жанубий Корея — 13,1%
Қатар — 5,7%
Ўзбекистон — 4,4%
Ироқ — 2,5%
Саудия Арабистони — 1,9%
Ўмон — 1%
БАА — 1%

Маълумот учун, турнир 12-январь куни старт олади. Ўзбекистон Сурия, Хиндистон ва Австралия билан бирга \"B\" гуруҳидан жой олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.