Финалларда гол уриб "Насаф"га совринлар олиб келган легионер жамоани тарк этди

Финалларда гол уриб "Насаф"га совринлар олиб келган легионер жамоани тарк этди

“Насаф” футбол клуби ва бразилиялик ҳужумчи Матеус Лима Круз билан тузилган ҳамкорлик ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Лима Круз сўнгги икки мавсумда жамоага совринларни қўлга киритишига муносиб ҳиссасини қўшди. Охирги икки йил Ўзбекистон кубоги финалида голлар уриб, қаршиликлар соврин ютишига сабабчи бўлганди.

Ҳужумчи бугун клубга келиб, жамоа раҳбарияти билан учрашди ва барча билан хайрлашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.