"Насаф" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

\"Насаф\" жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда. Яъни, шартномалар узайтирилиши олиб борилмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, \"Насаф\" футбол клуби икки тажрибали ярим ҳимоячилар - Суҳроб Нуруллоев ва Жавоҳир Сидиқов билан шартномаларни узайтирди.
Ҳар иккала футболчи жамоамиз билан мавсум охиригача бирга бўлишади.

\"Янги мавсумдаги ҳамкорлик жамоамизга кўплаб ютуқлар, мухлисларга олам-олам қувонч олиб келади деган умиддамиз\", - дейилади хабарда.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













