"Насаф" трансфер бозорини "ёндиряпти". Энди навбат ҳужумчи Зоран Марушичга!

\"Насаф\" матбуот хизмати жамоага Зоран Марушичнинг келиб қўшилганини расман маълум қилди. Унга кўра, футболчи Қарши клуби билан 1 йиллик шартнома имзолаган.
Марушич бунга қадар Грузиянинг \"Динамо Тбилиси\" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганди. Ўтган мавсумда у 34 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол ва 4 ассист қайд этди.
Бунга қадар у \"Навбаҳор\" таркибида ҳам ўйнаган ва 32 учрашувда майдонга тушиб, 12 марта гол урган ва 3та ассистни ҳисобига ёздириб қўйган.



Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













