Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик"

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Қийин баҳс бўлишини билган эдик. Австралия терма жамоаси дарвозасига ҳали гол ҳам урмаган эдик. Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик. Бунданда яхшироқ ўйнай оламиз аслида.

- Ҳужум чизиғимиз иккинчи таймда тўлиқ ўзгарди. Ўзгаришлар кўпроқ ҳужум қилишимизга имконият яратиб бердими?

- Биринчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида рақиб бизга босим уюштирди. Иккинчи бўлимда эса биз рақибдан устунроқ бўлдик.

- Сариқ карточкалар сони кўпайиб кетмадими?

- Бугунги учрашувда кераксиз сариқ карточкалар ишлаб олдик. Отабек ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди, ушбу ҳолатни қайта такрорламаслигимиз керак.

- F гуруҳидаги иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан нимчорак финалда тўқнаш келамиз. Катта эҳтимол билан рақибимиз Таиланд ёки Ўмон бўлади. Қайси рақиб бизга қулайроқ?

- Улар биздан қўрқишсин. Биз Ўзбекистонмиз. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо биз Ўзбекистонмиз ва улар биздан қўрқиши керак.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.