Отабек Шукуров Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда

Отабек Шукуров Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда

Терма жамоа билан Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубогида иштирок этаётган Отабек Шукуров турнир тугаганидан сўнг янги клуби билан шартнома имзолайди. У катта эҳтимол билан Туркияда қоладиганга ўхшамоқда.

\"Fanatik\" нашри журналисти Бурак Ўздемирнинг хабар беришича, ярим ҳимоячи \"Сивасспор\" билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу клуб Туркия чемпионатида 22-турдан кейин 6 та ғалаба, 8 дуранг ва 8 мағлубият билан 13-ўринда турибди.

Аввалроқ, Шукуров биринчи лиганинг иккита жамоасидан таклиф олган, лекин у фаолиятини юқори дивизионда давом эттиришни истамоқда. \"Кожаэлиспор\" ва \"Гозтепе\" клублари футболчимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.