БАА Про лигаси. Эркиновнинг голли узатмаси "Ал Ваҳда"га 1 очко тақдим этди

БАА Про лигаси. Эркиновнинг голли узатмаси "Ал Ваҳда"га 1 очко тақдим этди
\"Ал-Ваҳда\" клуби БАА чемпионати доирасида \"Шаржа\"ни ўз уйида меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур баҳснинг 31-дақиқада мезбонларнинг ўзбекистонлик вингери Ҳожимат Эркиновнинг пасидан сўнг Аҳмад Нуруллоҳ \"Ал Ваҳда\"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида эса Себастьян Таглиабуэ ҳисобни тенглаштирди. Учрашувда бошқа гол урилмади — 1:1.

Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Айни дамда \"Ал Ваҳда\" 21 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Клуб навбатдаги учрашувини 25 февраль куни \"Ал Батаех\"га қарши ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.