Мадримов—Кроуфорд оқшомининг асосий кард жанглари ҳақида маълумот

Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Мусобақанинг асосий жанги WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва мағлубиятсиз серия намойиш этаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.
Турнирнинг асосий кард жанглари 3 августдан 4 августга ўтар кечаси 02:00 да старт олади.
Асосий кард жанглари билан танишинг:
- Теренс Кроуфорд (40-0) – Исроил Мадримов (10-0-1);
- Исаак Круз (26-2-1) – Хосе Валенсуэла (13-2);
- Энди Руис (35-2) – Жаррелл Миллер (26-1-1);
- Девид Моррел (10-0) – Радивое Калайжич (29-2);
- Энди Круз (4-0) – Антонио Моран (30-6-1).
Риядҳ Seaсон раҳбари Турки ал аш-Шейхнинг маълум қилишича, рэпер Эминем турнирнинг махсус меҳмони бўлади. Рэпер асосий жанг олдидан ўзининг бир неча қўшиқларини ижро этади.
Аш-Шейх постерни тақдим этди:

Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мусобақанинг асосий жанги WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ва мағлубиятсиз серия намойиш этаётган Теренс Кроуфорд ўртасида кечади.
Турнирнинг асосий кард жанглари 3 августдан 4 августга ўтар кечаси 02:00 да старт олади.
Асосий кард жанглари билан танишинг:
- Теренс Кроуфорд (40-0) – Исроил Мадримов (10-0-1);
- Исаак Круз (26-2-1) – Хосе Валенсуэла (13-2);
- Энди Руис (35-2) – Жаррелл Миллер (26-1-1);
- Девид Моррел (10-0) – Радивое Калайжич (29-2);
- Энди Круз (4-0) – Антонио Моран (30-6-1).
Риядҳ Seaсон раҳбари Турки ал аш-Шейхнинг маълум қилишича, рэпер Эминем турнирнинг махсус меҳмони бўлади. Рэпер асосий жанг олдидан ўзининг бир неча қўшиқларини ижро этади.
Аш-Шейх постерни тақдим этди:

Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













