Паралимпия. Таэквондочи Зиёдахон Исоқова кумуш медални қўлга киритди

Паралимпия. Таэквондочи Зиёдахон Исоқова кумуш медални қўлга киритди
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия баҳсларида пара таэквондо баҳслари бўлиб ўтди.
Паралимпия. Таэквондочи Зиёдахон Исоқова кумуш медални қўлга киритди
Фото Paralympic
Аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқова финалда перулик Леонор Анжелика Эспиноза Каррансага қарши даянга чиқди.

Муросасиз кечган баҳсда 10:4 ҳисобида Зиёдахон имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исоқова чорак финалда нейтрал мақомда қатнашган спортчи Закия Худададини таслим этганди. Ярим финалда эса таиландлик Квансуда Пуангкит мағлуб этилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.