Сауль Алварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Эдгар Берланга устидан ғалаба қозонди

Сауль Алварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Эдгар Берланга устидан ғалаба қозонди
Лас-Вегасдаги Т-Mobile Арена’да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Ушбу бокс кечасининг асосий жанги супер ўрта вазн тоифасининг WBA, WBC ва WBO камарлари учун Сауль Алварес ҳамда Эдгар Берланга ўртасида кечди.

Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Сауль Алварес очколар эвазига (117-110, 118-109, 118-109) ғалаба қозонди ва камарларини ҳимоя қилди.

Қайд этиш лозим, Канело 3-раундда рақиби Берлангани нокдаун ҳолатига тушириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Сауль бундан аввал ҳакамлар қарорига кўра Ҳайме Мунгияни мағлуб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.