«Валенсия» дарвозабони мўъжиза кўрсатишда давом этади: У 1 ўйинда 2та пенальти қайтариб, рекордини янгилади

2011 йилги мавсумдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Диего Алвес Ла Лиганинг 6-турида «Атлетико»га қарши баҳсда 2 марта пенальтини қайтарди. Бу ҳақда \"Кун\" хабар берди.

Аввалига ушбу бразилиялик дарвозабон Антуан Гризманнинг зарбасини бартараф этган, сўнг Габининг гол уришига йўл қўймаган.
[media=https://youtu.be/0FUmWWd9QFY]
У ўтган турда ҳам пенальти қайтариб, бу борада Испания тарихидаги энг яхши посбонга айланиб олганди.

Бугун Алвес фаолияти давомидаги 19-пенальтини қайтарди. Шу вақтга қадар у қўриқлаётган дарвозаларга 36 бор 11 метрлик жарима зарбаси тайин қилинган бўлиб, посбон шуларнинг 50 фоизидан ортиқ ҳолатда жамоасини голдан қутқариб қолган.

1985 йил Рио-де-Жанейрода таваллуд топган Диего Алвес «Валенсия»га қадар «Атлетико Минеро», «Альмерия» каби клубларда тўп сурган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.