Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг “Энг яхши ёш футболчиси” деб топилди.

Абдуқодир мухлислар орасида ўтказилган сўровномада катта устунлик билан ғалаба қозонди.
Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди
Ҳусанов мукофотни ютиш учун номзодлар сафида Жонатан Роу (“Марсель”) ва Малик Фофана (“Лион”) ҳам бор эди. Абдуқодир сўровномада 47% овоз олди. Роу ва Фофана эса мос равишда 28% ва 25% овоз тўплашди.

Октябрь ойида 20 ёшли футболчи “Ланс” сафида барча 3 ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва Sofascore талқинига кўра ўйинларда ўртача 7 балл олди. Жорий мавсумда Абдуқодир клуб сафида 11 ўйинда қатнашди.

Аввалроқ Абдуқодирга АПЛнинг бир нечта клублари, хусусан “Челси”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, ёш ҳимоячи Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2004 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар орасида дунёнинг “Энг яхши ёш футболчиси” бўлишга даъвогар бўлган 25 футболчи рўйхатига киритилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.