Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди

Брайан Риаскос \"Пахтакор\"нинг навбатдаги легионерига айланди.
\"1994 йил Колумбияда таваллуд топган Риаскос Ўзбекистонга Хитойнинг \"Циндао Вест Кост\" жамоасидан ташриф буюрди. Чин юртида 16 та ўйинда 6 та гол урган ҳужумчи клубимизда 94-рақамда ўйнайди.
Фаолияти давомида \"Газиантеп\", \"Металлист\", \"Насьонал\" каби клубларда тўп тепган\", – дейилади \"шерлар\" хабарида.

\"Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида тўп тепишимдан хурсандман. Туғилган йилимга монанд 94-рақамни танлайман ва \"Пахтакор\" мухлисларини ўз голларим билан хурсанд қиламан\", – дейди Риаскос.
Аввалроқ \"Эшитдик-да\" рукни остида \"Пахтакор\"га колумбиялик ҳужумчи келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Манба: \"Пахтакор\" матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"1994 йил Колумбияда таваллуд топган Риаскос Ўзбекистонга Хитойнинг \"Циндао Вест Кост\" жамоасидан ташриф буюрди. Чин юртида 16 та ўйинда 6 та гол урган ҳужумчи клубимизда 94-рақамда ўйнайди.
Фаолияти давомида \"Газиантеп\", \"Металлист\", \"Насьонал\" каби клубларда тўп тепган\", – дейилади \"шерлар\" хабарида.

\"Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасида тўп тепишимдан хурсандман. Туғилган йилимга монанд 94-рақамни танлайман ва \"Пахтакор\" мухлисларини ўз голларим билан хурсанд қиламан\", – дейди Риаскос.
Аввалроқ \"Эшитдик-да\" рукни остида \"Пахтакор\"га колумбиялик ҳужумчи келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Манба: \"Пахтакор\" матбуот хизмати
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













