Абдуқодир Ҳусанов “Челси”га қарши ўйин учун қайдномага киритилдими?

Абдуқодир Ҳусанов “Челси”га қарши ўйин учун қайдномага киритилдими?
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 25 январь куни бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” — “Челси” учрашувида қайдномага киритилган.

Манчестер клуби сафида Ҳусановдан ташқари янги харид қилинган футболчилар — Vitoр Реис ҳамда Омар Мармуш ҳам қайдномадан ўрин олган.

Диаш ва Доку эса қайдномада бўлмайди.

“Челси” билан учрашув эртага Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.