"Навбаҳор" яна бир бразилиялик футболчини қўшиб олди

"Навбаҳор" яна бир бразилиялик футболчини қўшиб олди
Бразилиялик ҳимоячи Игор Габриэль \"Навбаҳор\" билан шартнома имзолади.

Игор Габриэль 1999 йил 28 апрелда Бразилиянинг Жагуариуна шаҳрида туғилган.
"Навбаҳор" яна бир бразилиялик футболчини қўшиб олди
Фаолияти давомида Бразилиянинг \"Флуминенсе\" (Рио-де-Жанейро), Озарбайжоннинг \"Сабаҳ\" (Масазир), Беларуснинг \"Динамо\" (Минск), Украинанинг \"Львов\" (Львов) жамоаларида тўп тепган.

Ўтган мавсумда эса Мальтанинг \"Хибернианс\" (Паола) жамоасида ўйнаган.

Маълумот ўрнида, \"лочинлар\" бунгача Шаҳзод Убайдуллаев, Шоҳмалик Комилов, Шерзод Ғуломжонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аббосжон Ғуломов, Бенжамин Тейди, Сергей Карпович, Гильерме Гедеш, Алишер Одилов, Шукрон Йўлдошев, Риан Исламов, Умиджон Эргашев, Забиҳилло Ўринбоев билан шартнома имзолаган.

Манба: \"Навбаҳор\" матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.