ЕЧЛ плей-оффга қуръа ташланди. "Ман Сити" "Реал"га қарши

ЕЧЛ плей-оффга қуръа ташланди. "Ман Сити" "Реал"га қарши
Европа Чемпионлар лигасида ўтиш ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган \"Манчестер Сити\" клуби бу босқичда \"Реал Мадрид\"га тўқнаш келадиган бўлди.

Қуйида 1/8 финал йўлланмаси учун курашадиган барча жуфтликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Брест - ПСЖ
- Брюгге - Аталанта
- Манчестер Сити - Реал Мадрид
- Ювентус - ПСВ
- Монако - Бенфика
- Спортинг - Боруссия Д
- Селтик - Бавария
- Фейеноорд - Милан
ЕЧЛ плей-оффга қуръа ташланди. "Ман Сити" "Реал"га қарши
1/16 финалнинг дастлабки ўйинлари 11 ва 12 февраль куни, жавоб баҳслари эса 18 ва 19 февраль кунлари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.