"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, Ҳусанов яна ишончли ўйнади

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, Ҳусанов яна ишончли ўйнади
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида \"Манчестер Сити\" ўз майдонида \"Ньюкасл Юнайтед\"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Омар Мармуш хет-трик қайд этди (19’, 24’, 33’), сўнгги гол эса 84-дақиқада Жеймс Макати томонидан киритилди.

Статистикага кўра, \"Манчестер Сити\" бутун ўйин давомида устунлик қилди. Улар тўпга эгалик қилиш бўйича 62% устунликка эга бўлишди, 585 та узатма бажаришди ва уларнинг аниқ паслар фоизи 92% ни ташкил этди. Жамоа рақиб дарвозасига 11 марта зарба берди, шундан 7 таси аниқ бўлди.

Ҳимояда ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов яна ишончли ўйин намойиш этди. У ўз позициясида хавфсиз ҳаракат қилиб, \"Ньюкасл\" ҳужумчиларига имконият бермади. \"Ньюкасл\" эса бутун ўйин давомида атиги 3 зарба бериб, фақат 1 та аниқ зарба йўллай олди.

Бу ғалаба билан \"Манчестер Сити\" 44 очко тўплаб, 4-ўринга кўтарилди. \"Ньюкасл\" эса 41 очко билан 7-ўринда қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.