Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби ўйинчисига айланди

Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби ўйинчисига айланди
Ўтган мавсумда \"Насаф\" клуби сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг \"Сумқайит\" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар тарқатди. Клуб ўзбекистонлик ҳужумчи билан бир йилга узайтириш шарти билан мавсум сўнггига қадар битим тузди.

27 ёшли ҳужумчи янги жамоасидан 9-рақам остида ҳаракат қилади.
Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби ўйинчисига айланди
Эслатиб ўтамиз, \"Сумқайит\"да яна бир ўзбекистонлик ўйинчи, Жасур Жалолиддинов ҳам тўп тепади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.