Мбаппе Гвардиола жамоасига хет-трик урган олтинчи футболчи бўлди

Мадриднинг \"Реал\" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг \"Манчестер Сити\"га қарши жавоб учрашувида хет-трик қайд этди. Франциялик футболчи биринчи бўлимда икки гол урган бўлса, 61-дақиқада учинчи голни киритиб, ҳисобни 3:0 (икки учрашув натижасига кўра 6:2) кўринишига келтирди.
MisterChip маълумотларига кўра, Мбаппе Гвардиола бошқарувидаги жамоаларга қарши хет-трик урган олтинчи футболчига айланди. Бунгача бу натижага қуйидаги футболчилар эришган:
Серхио Агуэро (2014),
Лионель Месси (2016),
Жейми Варди (2016 ва 2020),
Кристофер Нкунку (2021),
Виктор Дёкереш (2024).
Мбаппе \"Реал\"даги илк мавсумини ўтказмоқда. У бунга қадар \"ПСЖ\" сафида тўп сурган.
Хосеп Гвардиола 2016-йилдан буён \"Манчестер Сити\"ни бошқариб келмоқда. Унга қадар эса \"Барселона\" ва \"Бавария\" клубларида ишлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!MisterChip маълумотларига кўра, Мбаппе Гвардиола бошқарувидаги жамоаларга қарши хет-трик урган олтинчи футболчига айланди. Бунгача бу натижага қуйидаги футболчилар эришган:
Серхио Агуэро (2014),
Лионель Месси (2016),
Жейми Варди (2016 ва 2020),
Кристофер Нкунку (2021),
Виктор Дёкереш (2024).
Мбаппе \"Реал\"даги илк мавсумини ўтказмоқда. У бунга қадар \"ПСЖ\" сафида тўп сурган.
Хосеп Гвардиола 2016-йилдан буён \"Манчестер Сити\"ни бошқариб келмоқда. Унга қадар эса \"Барселона\" ва \"Бавария\" клубларида ишлаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













