Абдуқодир Ҳусанов ким билан футболка алмашгани аниқ бўлди

\"Манчестер Сити\" Эрлинг \"йиртқич\" Холанднинг ягона голи эвазига \"Тоттенхэм\" майдонида 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса 90 дақиқа давомида юқори савияли ўйин намойиш этиб, жамоаси мудофаасини бир неча бор \"тозалади\".
Статистик баҳолар:
FlashScore – 7.2 балл
SofaScore – 7.1 балл
Қизиқ факт: Бугунги ўйинда рақиб бўлган Ҳусанов ва Дансо аввалроқ \"Ланс\" жамоаси ҳимоясида ёнма-ён ўйнаган. Ҳусанов кўп нарсани айнан австриялик ҳимоячидан ўрганган ва Дансо доимо уни қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли, Ҳусанов учрашув якунида айнан у билан либос алмашгани бежиз эмас.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Статистик баҳолар:
FlashScore – 7.2 балл
SofaScore – 7.1 балл
Қизиқ факт: Бугунги ўйинда рақиб бўлган Ҳусанов ва Дансо аввалроқ \"Ланс\" жамоаси ҳимоясида ёнма-ён ўйнаган. Ҳусанов кўп нарсани айнан австриялик ҳимоячидан ўрганган ва Дансо доимо уни қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли, Ҳусанов учрашув якунида айнан у билан либос алмашгани бежиз эмас.

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













