"Ал-Оруба" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва муҳим ғалабага эришди

Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги учрашувида \"Ал-Оруба\" ўз майдонида \"Ал-Наср\" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда ғалаба голларини Умар ас-Сума (40-дақиқада) ва Йохан Берг Гудмундссон (65-дақиқада) киритди. \"Ал-Наср\"нинг ягона голига 51-дақиқада Наваф Бушал муаллифлик қилди.
Статистик маълумотларга кўра, \"Ал-Наср\" тўпни 72% назорат қилди ва дарвозага 22 та зарба йўллади, бироқ фақат битта гол ура олди. \"Ал-Оруба\" эса 7 та зарба билан 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. Жамоалар ўртасидаги фарқ паслар сонида ҳам сезиларли бўлди: \"Ал-Наср\" 605 та аниқ пас оширди, \"Ал-Оруба\" эса бор-йўғи 250 та.
Мазкур натижа \"Ал-Оруба\"ни турнир жадвалида 11-ўринга кўтариб қўйди. \"Ал-Наср\" эса 23 та ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолмоқда. Пешқадамликни \"Ал-Иттиҳод\" (56 очко) ва \"Ал-Ҳилал\" (54 очко) жамоалари эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Статистик маълумотларга кўра, \"Ал-Наср\" тўпни 72% назорат қилди ва дарвозага 22 та зарба йўллади, бироқ фақат битта гол ура олди. \"Ал-Оруба\" эса 7 та зарба билан 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. Жамоалар ўртасидаги фарқ паслар сонида ҳам сезиларли бўлди: \"Ал-Наср\" 605 та аниқ пас оширди, \"Ал-Оруба\" эса бор-йўғи 250 та.
Мазкур натижа \"Ал-Оруба\"ни турнир жадвалида 11-ўринга кўтариб қўйди. \"Ал-Наср\" эса 23 та ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолмоқда. Пешқадамликни \"Ал-Иттиҳод\" (56 очко) ва \"Ал-Ҳилал\" (54 очко) жамоалари эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













