Бавария ва Байер ўртасидаги жанговар биринчи бўлим статистикаси

Бавария ва Байер ўртасидаги жанговар биринчи бўлим статистикаси
Мюнхендаги \"Аллианц Арена\" стадионида УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйини давом этмоқда. Биринчи бўлим якунига кўра, мезбон жамоа минимал устунликка эга – ҳисобни Гарри Кейн 9-дақиқада очди.

Бавария ўйинда устунлик қилмоқда, 9 та зарба йўллаб, 2 тасини дарвоза томон аниқ йўллади. Байер эса бор-йўғи 3 та зарба берди, улардан 1 таси дарвозага тегди. Тўп назорати ҳам Бавария томонида – 59% га 41%. Иккинчи бўлимда Байер жавоб қайтара оладими?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.