Роналду Goal нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди


Мадриднинг \"Реал\" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal интернет-нашри талқинига кўра 2016 йилги дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
31 ёшли портулагиялик 50 нафар энг яхши ўйинчилар рўйхатида \"Барселона\" ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Месси эса 4-ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчи мукофотга асос солинган 2008 йилдан бери кучли учлик ташқарисида қолиб келмоқда. Роналду \"Goal 50\" мукофотини фаолиятида 4-маротаба олмоқда.
Ушбу рўйхатда 2-ўринни \"Барса\" ҳужумчиси Луис Суарес, 3-ўринни \"Атлетико\" ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, \"Реал\"нинг яна бир ҳужумчиси Гарет Бэйл ҳам киритилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













