"Атлетико Мадрид" биринчи бўлимда "Барселона" устидан олдинга чиқди

"Атлетико Мадрид" биринчи бўлимда "Барселона" устидан олдинга чиқди
Испания Ла Лигасининг муҳим учрашуви – \"Атлетико Мадрид\" ва \"Барселона\" ўртасидаги баҳс биринчи бўлими якунига етди. Ҳозирча 1:0 ҳисобида \"Атлетико\" устунлик қилмоқда.

Учрашувнинг ягона голи Хулиан Альварес томонидан 45+2-дақиқада урилди. Мадрид клуби ҳимояга эътибор қаратгани ҳолда самарали ҳужумлар уюштирди.

\"Барселона\" эса тўпни 64% назорат қилди, 321 та пас берди, аммо бу ҳужумларнинг самарадорлигига таъсир қилмади. Ҳар икки жамоа 4 тадан зарба йўллаган, аммо нишонга тегган зарбалар ҳам бир хил – 1 тадан.

Иккинчи бўлимда \"Барселона\" ҳисобни тенглаштиришга уринса, \"Атлетико\" ҳимояда қаттиқ туриб, иккинчи гол уришга ҳаракат қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.