“Боруссия” биринчи бўлимда “Барселона”ни мағлуб этиб турибди

“Боруссия” биринчи бўлимда “Барселона”ни мағлуб этиб турибди
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинининг биринчи тайми “Сигнал Идуна Парк”да якунланди. “Боруссия” жамоаси “Барселона”га қарши ўйинда биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.

Учрашувдаги ягона гол 11-дақиқада Серу Гирасси томонидан пенальтидан киритилди. Бу гол “Боруссия”га умумий ҳисобни қисқартириш имконини берди (умумий ҳисоб: 1:4).

Биринч таймда “Боруссия” 10 марта дарвоза томон зарба берди, шундан 7 таси йўналтирилган. Меҳмонлар эса бор-йўғи 1 марта зарба бериб, аниқ зарба қайд этилмади. Тўп назоратида “Барселона” устун (57%), аммо “Боруссия” имкониятлардан унумли фойдаланмоқда.

Статистика: • Дарвозага зарбалар: 10 - 1
• Аниқ зарбалар: 7 - 0
• Тўп назорати: 43% - 57%
• Пасслар: 181 - 252
• Фауллар: 5 - 9
• Бош ҳакам пенальти белгилади, сариқ карточкалар “Барселона”га 1 марта кўрсатилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.