Карло Анчелотти ўзи ишлашни орзу қилган клуб номини маълум қилди

Карло Анчелотти ўзи ишлашни орзу қилган клуб номини маълум қилди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг орзуси ҳақида гапирди — у бир пайтлар “Ливерпул”ни бошқаришни хоҳлаган.

“Мен “Ливерпул”ни бошқаришни орзу қилардим. Лекин “Эвертон”га келдим ва дербилардаги рақобатни жонли ҳис қилдим. Эндиликда мен “Эвертон” мухлисиман”, — деди Анчелотти.

У дербилардаги атмосферани “ўзгача иштиёқ” деб таърифлади.

Маълумки, Анчелотти “Реал”ни 2021 йилдан бошқариб келмоқда. Унинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади, аммо унга оид кетиш ҳақидаги миш-мишлар кузатилаётганди.

Сиз Анчелоттини “Ливерпул”да тасаввур қила оласизми?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.