Барселона ва Реал Мадрид финалида асосий вақт дуранг билан тугади

Барселона ва Реал Мадрид финалида асосий вақт дуранг билан тугади
Кубок Короли финал учрашувида Барселона ва Реал Мадрид жамоалари Олимпийский стадионида тўқнаш келишди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Барселона учун Педри 28-дақиқада, Ферран Торрес эса 84-дақиқада гол урди. Реал Мадрид сафида эса Кйлиан Мбаппé 70-дақиқада ва Аурéлиен Тчоуамéни 77-дақиқада гол муаллифига айланди.

Ўйин статистикаси: Барселона 18 та зарба берди (8 таси дарвозага), Реал Мадрид эса 13 та зарба йўллади (7 таси дарвозага). Тўп назоратида Барселона 64% кўрсаткич билан устунлик қилди. Паслар сони Барселона томонида 545 та (90% аниқлик), Реал Мадрид эса 310 та пас (81% аниқлик) билан жавоб қайтарди.
Бошқа кўрсаткичлар:
• Фол: Барселона – 17, Реал Мадрид – 10
• Сариқ карточкалар: Барселона – 4, Реал Мадрид – 2
• Офсайдлар: Барселона – 1, Реал Мадрид – 5
• Бурчак зарбалари: Барселона – 7, Реал Мадрид – 6
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.