"Барселона" Эл-Класикода биринчи таймдаёқ "Реал"ни шокка туширди

\"Барселона\" ва \"Реал Мадрид\" ўртасидаги Эл-Класико баҳси юқори темпда бошланди. \"Монжуик\"да ўтказилган ўйиннинг биринчи таймида ажойиб голлар ва бурилишлар кузатилди. \"Реал\" сафида Килиан Мбаппе 5-дақиқада пенальтидан ва 14-дақиқада иккинчи бор дарвоза тўрини ишғол қилди. Аммо \"Барса\" шиддат билан жавоб қайтарди: Эрик Гарсия 19-дақиқада ҳисобни қисқартирди, Ламин Ямал 32-дақиқада тенгликни тиклади ва Рафинья 34 ҳамда 45-дақиқаларда икки бор гол уриб, биринчи таймни 4:2 ҳисобида якунлади.
Тўпга эгалик қилиш 63% билан \"Барселона\" фойдасига, ҳужумда ҳам устунлик тўлиқ уларда бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тўпга эгалик қилиш 63% билан \"Барселона\" фойдасига, ҳужумда ҳам устунлик тўлиқ уларда бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













