“Локомотив” – ЦСКА баҳсида Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?

“Локомотив” – ЦСКА баҳсида Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?
Россия Премьер-Лигасининг 29-тури доирасидаги “Локомотив” – ЦСКА баҳси 2:2 ҳисобида драматик тарзда якун топди. Ушбу ўйинда ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев захирадан майдонга тушди ва мураббийлар штаби унга 21-дақиқада имконият берди.

Жамоасининг ўйинига ранг олиб кирган 21 ёшли вингер 80-дақиқада сариқ карточка олиб, бироз тажовузкорлик билан ҳам кўринди.

Mashhur Sofascore нашри футболчининг ҳаракатларини умумий 6,6 балл билан баҳолади. Бу кўрсаткич ЦСКА жамоасидаги айрим футболчилар билан таққослаганда ўртача даражада, аммо унинг ҳозирги формасига нисбатан салоҳият борлигини кўрсатади.
“Локомотив” – ЦСКА баҳсида Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев жорий мавсумда РПЛда доимий равишда захирадан майдонга тушиб, ўйинга таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Унинг россия футболидаги ўсишини мухлислар қизиқиш билан кузатишмоқда.
“Локомотив” – ЦСКА баҳсида Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?
Zamin.uz таҳририяти Аббосбек Файзуллаевнинг ҳар бир ўйинини кузатиб, унинг Россиядаги фаолияти ҳақида долзарб янгиликларни тақдим этишда давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.