Сенсация! "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

Сенсация!  "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидан ўрин олган \"Манчестер Сити\" - \"Ал-Ҳилол\" иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган беллашувда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги \"шаҳарликлар\" Саудия клубига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлаб учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Бернарду Силва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда мухлислар бошқа гол кўришмади. Барча воқеалар иккинчи бўлимда содир бўлди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ Леонардо ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланган Малком ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шундай бўлса ҳам 4 дақиқа ўтиб, бурчакдан узатилган тўпни Холанд дарвоза томон йўллаб, яна орадаги фарқни йўққа чиқазди. Қўшимча бўлимларга ўтилганда Кулибали гол уриб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. 104-дақиқада эса Фоден яна музоватни тенглаштирди. 112-дақиқага келиб, Леонардо дублни расмийлаштирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.