Ўзбекистонлик бодибилдер Таиланддаги жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди


29 ноябрдан 5 декабргача Паттайе (Таиланд) бодибилдинг ва фитнес бўйича VIII жаҳон чемпионати (8th WBPF World Championships 2016) бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерацияси.

2 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси вакили Павел Умурзаков 40−49 ёшдаги 23 нафар спортчи орасида «бодибилдинг устаси» тоифасида энг яхши деб топилди. Бу Ўзбекистон тарихида бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи «олтин»и ҳисобланади.

Павел Умурзаков -бодибилдинг ва фитнес бўйича 2014 ва 2016 йиллардаги амалдаги мутлақ чемпион, икки карра Осиё чемпиони, 2016 йилги жаҳон чемпиони.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













